Maxsus imkoniyatlar

A

A

A

Низомга киритилган узгаришлар ва кушимчалар

Низомга киритилган узгаришлар ва кушимчалар

turkistoninvest

2023-08-14

254

«Тасдиқланган»

 

"Turkiston Invest" АЖ

акциядорларининг 2016 йил 30 июндаги умумий йиғилишида тасдиқланган

Кузатув кенгаши раиси

 

___________   Акилханов Б.Б.

 

 

 

 

Эски таҳрири

Янги таҳрири

44.1.1.

 

Жамиятнинг  устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши  мумкин.

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин

4.1.2.

Жамият устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки эълон қилинган акциялар доирасида қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўгрисидаги қарор қамда ушбу масалага таалуқли ўзгартиришларни Жамият Уставига киритиш тўгрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамият устав фондини акцияларнинг эълон қилинган акциялар доирасида қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўгрисидаги қарор қамда ушбу масалага таалуқли ўзгартиришларни Жамият Уставига киритиш тўгрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

8.5.

Жамият эълон килинган дивиденларнинг тўланишини рад этган такдирда, акциядор дивиденд тўланишини суд оркали талаб килишга хакли (белгиланган муддатда тўланмаган холатда).

 

Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Акциядор жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар жамият томонидан тўланмаган тақдирда, жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

11.4.

«Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ни тасдиқлаш» сузлардан кейин кушимча киритилсин

жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари

16.1.

Жамият акцияларининг жами бир фоиздан кам бўлмаган қисмига эга бўлган акциядорлар Жамият молия йили тугалланганидан сўнг 30 кундан кеч бўлмаган муддатда акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ва Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси таркибига, уларнинг сон жиҳатидан таркибидан кўп бўлмагани ҳолда, номзодлар кўрсатишга ҳақлидир.

Жамият акцияларининг жами бир фоиздан кам бўлмаган қисмига эга бўлган акциядорлар Жамият молия йили тугалланганидан сўнг 90 кундан кеч бўлмаган муддатда акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ва Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси таркибига, уларнинг сон жиҳатидан таркибидан кўп бўлмагани ҳолда, номзодлар кўрсатишга ҳақлидир.

23.3

қўшилсин

акциядорлар умумий йиғилиш белгиланган дойрасида ҳомийлик ва беғараз ёрдам бериш хакида карор кабул килиш

32.4

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси ўтказилишидан энг камида 30 кун олдин Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўн кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

30.3.

қўшилсин

Жамиятнинг ички аудит хизмати Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида улуши 50% ортиғ булса, уртадаги хўжалик операцияларини назорат қилади  

72.2

қўшилсин

Жамиятнинг инвестиция портфелдаги акцияларни ва улушларни барча олиш, сотиш, ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали тузилган битимлар кундалик хўжалик фаолияти деб хисобланади