ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
АЖ «Туркистон Инвест» Сизга навбатдаги умумий акциядорлар йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабар беради. Йиғилиш 2025 йил 30 июнда Тошкент шаҳар, Кўшбеги кўчаси 18 уй, 36-хона, 3-қават манзилида бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш соат 10:00да, йиғилиш бошланиши соат 11:00да.
Кун тартиби:
-
2024 йил якунлари бўйича директорнинг фаолият натижалари ҳақидаги йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
-
Кузатув кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти ва Корпоратив кодексга риоя қилиш бўйича ҳисоботи ҳамда қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш.
-
2024 йил якунлари бўйича аудитор ҳисоботини тасдиқлаш.
-
2024 йил бўйича Ревизия комиссиясининг ҳисоботини эшитиш.
-
Бухгалтерия баланси ва харажатларни тасдиқлаш, фойдани тақсимлаш, 2024 йил учун 1 акцияга 140 сўм дивиденд тасдиқлаш ва тўлаш тартибини белгилаш.
-
2025 йил учун аудитор этиб ҚКБХС бўйича «Leksan Info» МЧЖ (суммаси 4 000 000 сўм) ва ХМСХҚ бўйича «Мирханов Сервис» ҚК (суммаси 6 000 000 сўм) ташкилотларини тасдиқлаш.
-
Қўшимча акциялар эмиссиясини жойлаштириш шартларини тасдиқлаш.
-
Акциядорларнинг жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда афзаллик ҳуқуқидан воз кечишини тасдиқлаш.
-
Ревизия комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.
-
Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
-
2021 йил якунлари бўйича талаб қилинмаган дивидендларни жамият даромади сифатида қабул қилиш.
-
АЖ «Туркистон Инвест» директори лавозимига сайлов ўтказиш.
-
Акциядорларни умумий йиғилиш тўғрисида хабардор қилиш учун рўйхат тузилган сана – 2025 йил 5 июн.
-
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри ёпиладиган сана – 2025 йил 24 июн.
Ўзингиз билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки шахсий гувоҳнома), вакил иштирок этаётган тақдирда нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши лозим.
Эътибор беринг! Эслатиб ўтамиз:
-
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги хабар фақат оммавий ахборот воситалари орқали эмас, балки ҳар бир акциядорнинг электрон почтасига ҳам юборилади.
-
«Дивиденд сиёсати» низомига кўра, манзилда хатолик мавжуд бўлса (жумладан, индекс ёки алоқа рақами кўрсатилмаган бўлса) дивидендлар юборилмайди.
Шу муносабат билан, барча акциядорлардан илтимос қилинади: яқин вақт ичида хизмат кўрсатувчи депозитарий «Мулк сармоя брокерлик уйи» МЧЖга (тел.: (71) 267 35 20) ўз электрон почта манзилини, алоқа телефон рақамларини, индекс кўрсатилган почта манзилини ва шахсий маълумотларидаги ўзгаришлар бўйича маълумотларни етказиш, ҳамда дивидендларни ўз вақтида олиш учун банк реквизитлари (банк номи, транзит ҳисоб рақами, пластик карта рақами) ва ўз ИННни тақдим этиш тавсия этилади. Маълумотлардаги ўзгаришлар етказилмаган ёки нотўлиқ бўлган ҳолларда жамият етказилган зарар учун жавобгар эмас.
Йиғилишга оид материаллар билан танишиш имкони қуйидаги манзилда мавжуд: Кўшбеги кўчаси 18 уй, 36-хона, 3-қават. Тел.: 236-05-21, 278-92-58, 250-68-96
Ёки веб-сайт: turkistoninvest.uz, эл. почта: turkiston.invest@mail.ru
Ҳурматли акциядор! Агар йиғилишда шахсан қатнашиш имконингиз бўлмаса, биз билан алоқага чиқишингизни сўраймиз.
АЖ «Туркистон Инвест» Кузатув кенгаши