Устав

Согласно действующего законодательства регистрация Устава на государственном языке

1 — модда.  Жамиятнингтўлиқномиманзилиҳуқуқиймақоми

1.1.Жамиятнингтўлиқноми:

— давлат тилида: «Turkiston Invest»  aksiyadorlik jamiyati; қисқартирилган номи: «Turkiston Invest»  AJ

— рус тилида:  акционерное общество «Turkiston Invest»; қисқартирилган номиАО«Turkiston Invest»;

инглиз тилида: Joint-stock company «Turkiston Invest» 

1.2.Жамиятнинг жойлашган манзили:  Ўзбекистон РеспубликасиТошкент шаҳриКашкар,(Ц-4) 17 ауй.

Жамиятнинг почта манзили:  100096,  Тошкент шаҳри,  Лутфий  кўчаси, 6-уй

Жамиятнинг электрон почта манзили: turkiston.invest@mail.ru

1.3.«TurkistonInvest»  aksiyadorlik  jamiyati (кейинги ўринларда — Жамият)  нодавлат тижорат ташкилотидир.

1.4. Жамият юридик шахс бўлиб, Жамият унинг мустақил балансида ҳисобга олинадиган ўз ихтиёридаги алоҳида,  шу жумладан унинг устав фондига (капиталига) берилган, мол-мулкига эгадир. Жамият ўз номидан мулкий ва  шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.5. Жамият мустақил баланс, банкларда ҳисоб (шу жумладан хорижий банкларда) ва бошқа рақамларига,  ўз номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрига эгадир.

1.6. Жамият ўз номи ёзилган тамға ва иш қоғозлари (бланклар) ва шахсий тимсолига эга бўлиши мумкин.

1.7. Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилган бўлиб, юридик шахс ҳуқуқларига давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб эга бўлади.

1.8. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфида бўлган барча мол-мулк билан жавоб беради. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган зарарлар бўйича ўзларига тегишли бўлган акцияларнинг қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Акцияларнинг қийматини тўлиқ тўламаган акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли бўлган акцияларнинг тўланмаган қисми қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

1.9. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъерий-ҳуқуқий ҳужжатлари, мазкур Устав ва Жамият бошқарув органларининг қарорлари асосида юритади.

 

2 — модда.  Жамиятнинг мақсади ва фаолиятининг мазмуни.

2.1. Жамиятнинг максади фойда олишдир.

2.2.Жамият фаолиятининг асосий доираси — бизнес лойиҳаларига, қимматбаҳо қоғозларга, банк депозитларига, мулкнинг ҳар қандай шаклидаги корхоналар устав фондларига ва амалдаги қонунчилик томонидан таъқиқланмаган ҳар қандай объектларга  фойда (даромад) олиш мақсадида  ўзининг эркин (бўш) маблағларини киритиш.

2.3.Жамият ўзмақсадига эришиш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

— юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида кимматли қоғозлар, кўчмас мулк, инвестиция маблағлари ва бошқа активларни бошқариш;

— чакана ва улгуржи савдо фаолиятини амалдаги қонунчилик асосида амалга ошириш ва турли кўринишдаги халқ истеъмоли моллари билан чакана ва улгуржи савдо килиш;

— ташқи иқтисодий фаолият, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш (шу жумладан, товарларни, ишларни экспорт ва импорт этиш);

— мижозларга маҳсулот ва товарларни етказиб бериш;

— нашриёт ва матбаа фаолиятини олиб бориш;

— тижорат-харид фаолияти, халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо килиш мақсадида супермаркет ва бошқа кўринишдаги савдо тармоқларини ташкил килиш ва уларнинг ишини юритиш;

— умумий овқатланиш шахобчаларини (ошхона, кафе, бар, ресторанларни) ташкил этиш ва улардан фойдаланиш;

— транспорт воситаларининг барча турларини сотиб олиш ва сотиш;

— ички ва халкаро бозорда саноат, озик-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, харид килиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва улар билан савдо қилиш;

— саноат ва ишлаб чиқариш маҳсулотларини сотувчи шахсий фирмали дўконлар тўпламини ташкил этиш;

— фермер, парранда, асаларичилик, балиқ ва чорва хўжаликларини ташкил этиш;

— авиа ва темир йўл чипталарини сотиб олиш ва мижозларга етказиш;

— уяли алоқа компаниялари ва Интернет провайдер компаниялари агенти сифатида фаолият юргизиш;

— ер ости манбааларидан хўжалик-ичимлик ва техник сув таъминоти бўйича комплекс ишларни бажариш;

— автомобилларни ижарага бериш;

— қимматбаҳо металл, тош заргарлик буюмларининг чакана савдоси;

— мебель ишлаб чиқариш;

— енгил ва оғир саноат молларини ишлаб чиқариш;

— аҳолига маиший хизмат (сартарошхона, гўзаллик салонлари, кимёви          тозалаш ва бошқалар) кўрсатиш;

— тўй либосларини ва тўй-маракаларга зарур бўлган буюмларни ижарага бериш;

— аҳоли ва ташкилотларга транспорт хизматларини кўрсатиш;

-авто-тир-гаражларни ташкил этиш;

— экскурсия ва сайёхлик хизматларини кўрсатиш;

— сайёхлик соҳасида семинарлар, ўқув курслари, кўргазма, савдо-кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш;

— саёхатга оид буклетлар, брошюралар чоп этиш;

— амалдаги конунлар асосида таъқиқланмаган воситачилик, маслаҳатчилик, агентлик, консигнация, дилер, маркетинг, реклама ва бошқа фаолият турларини амалга ошириш;

— кўчмас мулк билан боғлик амалларни бажариш;

— хайрия фаолияти;

 

2.4.Жамият Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан ман этилмаган бошка фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

 

2.5. Жамият молия-хўжалик фаолиятини мустақил режалаштиради, ўзаро хўжалик алоқалари хусусиятини ва келишилаётган томонларнинг мажбуриятларини бажариш билан боғлик бўлган жавобгарлигини белгилашда қонунчилик асосида эркиндир.

2.6. Жамият ҳалқаро ташкилотлар билан  ҳамкорлик қилиши мумкин, қонунчиликка зид бўлмаган тартибда хорижий мутахассисларни уларнинг меҳнатига хақ тўлаш тартиби, тури ва миқдорларини мустақил белгилаган ҳолда, ишга жалб этиши мумкин.

2.7. Рухсатнома (лицензия) олиниши талаб қилинган фаолият турлари  қонунчиликка биноан ушбу рухсатнома (лицензия) олинганидан сўнг амалга оширилиши мумкин.

3-модда.   Жамият устав фонди

3.1. Жамият устав фонди акциядорлар томонидан сотиб олинган акциялар номинал қийматидан шакллантирилади. Жамият томонидан чиқарилган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хилдир.

3.2. Жамият устав фонди унинг кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган Жамият мол-мулкининг энг кам миқдорини белгилайди.

3.3. Жамият акциясини сотиб олганидан сўнг ва акциядорлар рўйхатига (реестрига) киритилганидан сўнг, ҳар бир шахс мазкур Уставдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади ва шу пайтдан бошлаб Жамият акциядори деб ҳисобланади.

3.4. Жамиятнинг  устав фонди 616 368 000 (олти юз ўн олти миллион уч юз олтмиш саккиз минг) сўм миқдорида белгиланган ва у ҳар бирининг номинал қиймати 800 (саккиз юз) сўм бўлган 770 460 (етти юз етмиш минг тўрт юз олтмиш) дона  овоз бериш ҳуқуқи бир хил бўлган оддий эгаси ёзилган акцияларга тенг тарзда бўлинган  бўлиб, ушбу миқдордаги устав фонди давлат рўйхатидан ўтказилиш санасига тўлиқ шакллантирилган.

3.5. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Жамият Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилаётганда Жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

3.6.Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда номинал қиймати 800 сўм бўлган жами 77 046 000 (етмиш етти миллион қирқ олти минг) сўмлик оддий эгаси ёзилган эълон қилинган (қўшимча) акциялар жойлаштиришга ҳақлидир.

3.7.Жамият акциядорлари эълон қилинган (қўшимча) акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқга эгадирлар.

3.8. Жамият акциядорлари мазкур Уставнинг 3.6. ва 3.7. бандларида назарда тутилган эълон қилинган (қўшимча) акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқларидан Жамият томонидан хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида фойдаланмаганлари тақдирида, мазкур акциялар Жамият томонидан чиқарилиш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда  реализация қилинади.

 

4-модда.   Жамият устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби

4.1.    Устав фондини кўпайтириш.

4.1.1. Жамиятнинг  устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши  мумкин.

4.1.2. Жамият устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки эълон қилинган акциялар доирасида қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор ҳамда ушбу масалага таалуқли ўзгартиришларни Жамият Уставига киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

4.2.  Устав фондини камайтириш.

4.2.1.Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини Жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.

4.2.2. Жамиятнинг устав фонди унинг ўзи томонидан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик уларни муомаладан чиқариш учун сотиб олиш йули билан камайтириш акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.

4.2.3. Жамият устав фондини камайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

 

5-модда.     Жамиятнинг  акциялари

5.1. Жамиятнинг акциялари эгасининг номи ёзилган эмиссия қоғозлари бўлиб, тури бўйича оддий акциялардир.

Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.

Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

Оддий акцияларни имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.

Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.

Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Акциянинг эгаси бўлган акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий акция Жамиятнинг овоз берувчи акциясидир.

Агар акциядорларнинг сони эллик нафардан ошмаса, мазкур Уставнинг 5.2. ва 5.3. бандларига биноан Жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нарх бўйича ва шартлар асосида олиш юзасидан Жамият акциядорлари ёки Жамият имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.

5.2. Жамият акциядорлари Жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган Жамият акцияларини учинчи шахсга таклиф этилаётган нарх ва шартларда ўзларига тегишли бўлган Жамият акциялари сонига мутаносиб равишда сотиб олишда имтиёзли хуқуқга эгадирлар.

5.3.Жамият акциядорлари мазкур Жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган Жамият акцияларини сотиб олишда ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмаганлари тақдирида,  Жамият мазкур акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқга эгадир.

5.4. Мазкур Уставнинг 5.2. ва 5.3. бандларида назарда тутилган ҳолларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун муддат хар иккала ҳолат учун хам 30 кундан иборатдир.

6-модда.  Акциядорларнинг ҳуқуқлари

  6.1. Жамият акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;

қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни — мазкур акциялар эгасини ушбу Қонунда белгиланган тартибда Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

6.2. Жамиятнинг ҳар бир акцияси унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

 

6.3. Овоз берувчи акцияларга эга бўлган акциядорлар ўзларига тегишли бўлган акцияларнинг хаммасини ёки бир қисмини Жамият томонидан сотиб олинишини “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддасида белгиланган ҳолатларда талаб қилишга ҳақлидир.

 

7-модда. Жамият томонидан акцияларни жойлаштирилиши

7.1Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни  очиқ ёки ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.

7.2. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.

 

8-модда.    Фойдаларни (даромадларни) тақсимлаш, дивидендлар тўлаш ва  зарарларни қоплаш тартиби

 

8.1.Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

8.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ дивидендлар тўлаш пул маблағлари ва ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёки Жамият қимматли қоғозлари билан амалга оширилиши мумкин.

8.3. Молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги Жамиятнинг қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

8.4. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби Жамият акциядорлари Умумий йиғилиши томонидан белгиланади, ва бунда дивидендларни тўлаш муддати дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан 60 кундан  кеч бўлмаслиги лозимдир.

Дивидендларнинг миєдори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.

8.5. Жамият эълон қилинган дивиденларнинг тўланишини рад этган такдирда, акциядор дивиденд тўланишини суд орқали талаб қилишга ҳакли (белгиланган муддатда тўланмаган ҳолатда).

8.6. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.

8.7. Агар дивидендлар тўланадиган пайтда Жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки Жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса ва агар Жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, Жамият акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

 

9 – модда. Заҳира фондини ташкил этиш тартиби

9.1.  Жамият соф фойда (даромад) ҳисобидан заҳира фондини ташкил этиб, мазкур фонд олдиндан кўзда тутилмаган зарарларни қоплаш ва акциядорлар талабига биноан уларнинг акцияларини сотиб олишга мўлжалланган. Заҳира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

 9.2.Заҳира фонди Устав фондининг 15% миқдорида ташкил этилади.

 9.3. Жамият уставда белгиланган миқдорга етказилганга қадар заҳира фондига ҳар йили соф фойданинг камида 5% миқдорида маблағ йўналтиради.

 9.4. Заҳира фонди тўлик ёки кисман сарф қилинган бўлса, мажбурий маблағлар йуналтирилиши қайта давом эттирилади.

 

10-модда. Жамиятнинг бошқарув органлари

Жамиятнинг бошқарув органлари акциядорларнингУмумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва якка тартибдаги ижроия органи (Бош директор) дан иборат.

11-модда.  Акциядорларининг умумий йиғилиши

11.1. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши Жамиятнинг олий бошқарув органидир.

11.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий  йиғилишини) ўтказиши шарт.

11.3.   Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши хар йили июнь ойи тугашидан кечиктирилмасдан ўтказилиши шарт.

11.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, Жамиятнинг директори билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги хамда Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ни тасдиқлаш, Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилади.  

11.5. Йиллик умумий йиғилишдан ташқари ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар деб ҳисобланади.

11.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, акциядорларга бу ҳақида хабар бериш тартиби, умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётган пайтда акциядорларга такдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар) рўйхати Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

12-модда. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари

12.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:

-Жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш,

— Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Кузатув кенгаши ваколатига киритилган, устав фондини (капиталини ошириш) билан боғлиқ Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

—  Жамиятни қайта ташкил этиш;

— Жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

— Кузатув кенгашининг сон жиҳатидан таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш;

—  эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

—  Жамият Устав фондини камайтириш;

— Жамият директорини сайлаш  (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;

— Жамият Бошқарув органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

— Жамият томонидан ўз акцияларини сотиб олиш;

— Жамият тузилмасини тасдиқлаш;

— тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

— Жамиятнинг йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

— Жамият Кузатув кенгашининг унинг ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан, Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш;

— қонунчиликда назарда тутилган акцияларга конвертация қилинадиган (айирбошланадиган)қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорларнинг имтиёзли  ҳуқуқини тадбиқ этмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

— умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

— акцияларни йириклаштириш ва майдалаш;

— қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш;

— қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамиятга мол-мулк сотиб олиш ёки мол-мулкни бегоналаштириш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш;

— ички ҳужжатлар ва амалдаги қонунчилик билан назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

12.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар Жамият ижроия органининг ҳал килувига берилиши мумкин эмас.

12.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар,  Устав билан назарда тутилган масалалардан ташқари ҳолларда, Кузатув кенгашининг ҳал қилувига берилиши мумкин эмас.

 

                13-модда.  Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори

13.1. Акциядорлар умумий йиғилишида овозга қўйиладиган масалалар бўйича Жамиятнинг оддий акцияларининг эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар.

13.2. Овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий акция Жамиятнинг овоз берувчи акциясидир.

13.3. Умумий йиғилиш қарори умумий йиғилишда иштирок этаётган овоз бериш ҳуқуқини берувчи акциялар эгаларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, мазкур Уставнинг 13.4. бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

 13.4. Қуйидаги масалалар юзасидан қарорлар акциядорлар умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорлар – овоз берувчи акциялар эгаларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади:

— унга берилган ваколатлар доирасида Кузатув кенгаши томонидан Устав фондини (капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришлар бундан мустасно тариқасида, Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш;

— Жамиятни қайта ташкил этиш;

— Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш.

— эълон қилинган акцияларнинг меъёрий миқдорини белгилаш;

— Жамият томонидан битим тузилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кунига битим предмети бўлган мол-мулкнинг баланс қиймати  ёки сотиб олиш қиймати Жамият соф активлари қийматининг 15% дан 50% гачасини ташкил этадиган йирик битимни тузиш тўғрисида Кузатув кенгаши аъзолари бир овоздан қарор қабул қилишга эришмаганлари тақдирида, Умумий йиғилиш томонидан мазкур қарорни қабул қилиш;

— Жамият томонидан битим тузилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кунига битим предмети бўлган мол-мулкнинг баланс қиймати  ёки сотиб олиш қиймати Жамият соф активлари қийматининг 50% дан кўпроғини ташкил этадиган йирик битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

13.5. Агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилиши мумкин.

14-модда. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи

14.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 иш  куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

14.2. Акциядорнинг талабига асосан Жамият акциядорга акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрига киритилганли тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.

14.3. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядор исталган пайтда Умумий йиғилишда вакилини алмаштириши ёки ўзи шахсан унда қатнашиши мумкин. Умумий йиғилишда вакил ёзма равишда тузилган ишончномага асосан ҳаракат қилади. Ишончнома акциядор ва унинг вакили тўғрисида маълумотларни (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорти тўғрисидаги маълумотлар) акс эттирган бўлиши керак.

14.4. Жисмоний шахс номидан овоз бериш ҳуқуқини берувчи ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз бериш ҳуқуқини берувчи ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва мазкур юридик шахснинг мухри билан берилади. 

14.5. Агар Жамият акцияси бир неча шахсларнинг умумий улушли мулки бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколати уларнинг ҳоҳишига кўра умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилиши керак.

 

15-модда.  Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги ахборот

15.1.         Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар Умумий йиғилиш ўтказиладиган санадан камида 7 кун олдин, аммо 30 кундан эрта бўлмаган муддатда  Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ҳамда акциядорларга электрон почта орқали жўнатилади.

15.2Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилади:

Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

15.3. Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга такдим этилиши лозим бўлган маълумотлар жумласига қуйидагилар киради:

— Жамиятнинг йиллик ҳисоботи;

— Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ўтказилган текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси;

— Кузатув кенгашининг бош директор билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, уни бошқатдан тузиш ёки уни тўхтатиш тўғрисидаги хулосаси ҳамда Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;

-Уставга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки янги таҳрирдаги Устав лойиҳаси.

      

16-модда.  Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар киритиш

16.1. Жамият акцияларининг жами бир фоиздан кам бўлмаган қисмига эга бўлган акциядорлар Жамият молия йили тугалланганидан сўнг 30 кундан кеч бўлмаган муддатда акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ва Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси таркибига, уларнинг сон жиҳатидан таркибидан кўп бўлмагани ҳолда, номзодлар кўрсатишга ҳақлидир.

16.2. Акциядорлар (акциядор) ўзлари ўзи Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясигатаклиф қилган номзодлари рўйхатига йиллик умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабар чоп этилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан ўзгартиришлар киритишга ҳақлидирлар.

16.3. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масала уни киритилиши сабабларини асослаган ҳолда, масалани киритаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи, уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури ёзилган ҳолда ёзма равишда киритилади.

16.4. Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатилаётган пайтда, шунингдек, ўз номзодини кўрсатилиш ҳолида ҳам, номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли бўлган акциялар сони ва тури (агар номзод Жамиятнинг акциядори бўлса), ва шунингдек, унинг номзодини кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифлари, уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

16.5.  Кузатув кенгаши келиб тушган таклифларни кўриб чиқиши ва уларни кун тартибига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги қарорини  қабул қилиши ва таклифлар рад этилганида, таклиф этган акциядорларга  мазкур қарор жўнатилиши қонунчиликда белгиланган муддат ва тарзда амалга оширилади.

16.6. Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритишни рад этиш еки номзодни Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси сайлов ўтказиш бўйича овоз бериш рўйхатига киритилишини рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

 

17-модда.  Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш

17.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Жамият Кузатув кенгаши ёки умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

— умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жойи;

— умумий йиғилишнинг кун тартиби:

— умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана:

— умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида Жамият акциядорларига хабар қилиш тартиби:

— умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар-ҳужжатлар) рўйхати:

— овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни.

17.2. Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан «турли масалалар», «бошқа масалалар» ва «ҳоказолар» нинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

17.3.  Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кундан кам ва 30 кундан ортиқ  бўлган кунга белгиланиши мумкин эмас.

18-модда.  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши

18.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, Жамият тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёзма талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади.

18.2. Жамият тафтиш комиссиясининг, Жамият аудиторининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни  Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан узоғи билан 30 кун ичида амалга оширади.

18.3. Жамият тафтиш комиссиясиёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.

18.4. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлмасалар, кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса ёки кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала  Ўзбекистон Республикасининг  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ бўлмаса, Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки Жамият акциядорининг (акциядорларининг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисида қабул қилиниши мумкин.

 

18.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор, сабабларини изоҳлаган ҳолда, уни чақирилишини талаб қилган шахсларга қабул қилинган кунидан 3 кундан кечиктирилмасдан юборилади.

18.6. Кузатув кенгаши томонидан қонунда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

18.7. Бундай ҳолларда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун қилинган сарф-ҳаражатлар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан Жамият маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

 

19-модда.  Саноқ  комиссияси

19.1. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

19.2. Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, ижроия органи аъзолари, ҳамда бошқарув лавозимларига номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.

19.3.   Саноқ комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини Жамиятнинг архивига топширади.

 

20-модда   Акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми

20.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишига келганларни рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда овозга эга бўлган жойлаштирилган ва тарқатилган Жамият акцияларининг жами 50 фоизидан ортиғига эга бўлган акциядорлар ва уларнинг вакиллари рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.

20.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун ваколат бўлмаса (кворум тўпланмаган бўлса), акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади. Янги умумий йиғилиш ўтказишда белгиланган кун тартибига ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

20.3. Акциядорларнинг ўтказилмай қолган умумий йиғилиши ўрнига янги чақирилган умумий йиғилишига келганлар рўйхатдан ўтказилиши тугалланган пайтда овозга эга,  жойлаштирилган Жамият акцияларининг жами 40 фоиздан кам бўлмаган қисмига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.

20.4. Янги акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ушбу Уставнинг 15-моддасида назарда тутилган шаклда амалга оширилади.

20.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ваколатли (кворум тупламаганлиги) бўлмаганлиги сабабли 20 кундан кам бўлган кейинги муддатга кўчирилганида, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтмай қолган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати орқали аниқланади ва белгиланади.

21-модда.  Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш тартиби

21.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг битта овоз берувчи акцияси – битта овоз» тамойилига асосан ўтказилади, бундан Кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда кумулятив, яъни тўпланиб овоз бериш ҳолати мустасно.

21.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш бюллетеннлари орқали амалга оширилади.

21.3. Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади, умумий йиғилиш Кузатув кенгаши томонидан чақирилмаган ҳолатлар бундан мустасно.

21.4. Овоз бериш бюллетенида: Жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва вақти, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни қараб чиқиш навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича “ёқлайман”, “қаршиман” ёки “бетарафман” мазмундаги (кумулятив овоз бериш бундан мустасно – бунда овоз беришга қўйилган масала фақат “ёқлайман” сўзи билан ифодаланади) сўзлар ёзилган овоз бериш вариантлари, овоз бериш бюллетени акциядор (унинг вакили) томонидан имзоланиши тўғрисида кўрсатма акс эттирилган бўлиши лозим.

21.5. Жамият Кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзосини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилган тақдирда, овоз бериш бюллетенида номзод тўғрисида маълумот, унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.

21.6.   Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан мазкур банднинг биринчи хатбошисида  кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.

21.7. Овоз бериш якунлари тўғрисида саноқ комиссияси баённома тузади ва мазкур баённома акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига қўшиб қўйилади.

21.8. Овоз бериш якунлари акциядорларнинг умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади ёки  акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни чоп қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилади.

         22-модда.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси

22.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси умумий йиғилиш ёпилганидан сўнг 10 кундан кечиктирилмасдан 2 нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха йиғилишга раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

22.2.   Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой, Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони, умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони, умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилади.

23-модда.  Кузатув кенгашининг ваколатлари

23.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, қонун билан белгиланган акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

23.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан Кузатув кенгаши аъзоларига вазифаларини бажариш даврида ҳақ ва бадаллар тўланиши мумкин ва (ёки) Кузатув кенгаши аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳаражатлари қопланиши мумкин. Ушбу хақ ва бадалларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.

23.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

  • Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, мазкур Уставнинг 18.6. бандида назарда тутилган ҳол бундан мустасно;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг  ҳал қилувига Жамият Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш масаласини киритиш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини аниқланишини ташкиллаштириш;
  • Жамиятни йиллик бизнесрежасини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш (олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин);
  • аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш;
  • акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • Жамиятнинг заҳира фондидан фойдаланиш;
  • Жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;
  • Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
  • “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 8-9 бобларида назарда тутилган ҳолларда битмларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотларида иштирок этиши билан боғлиқ бўлган битимларни тузиш;
  • Жамиятнинг, шу жумладан акцияларга конвертация қилинадиган  корпоратив облигацияларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамият устав фондини (капиталини) ошириш ҳамда Жамият уставига устав фондини (капиталини) ошириш билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддасига биноан акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари ташкиллаштирилган бозорига чиқариш) нархини аниқлаш;
  • қимматли  қоғозлар ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамият корпоратив облигацияларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамият директорига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

               23.4.     Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият директорининг ҳал қилувига берилиши мумкин эмас.

24-модда.  Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, тайинлаш

24.1. Кузатув кенгаши аъзолари “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда ва Жамият Уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланади.

24.2. Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланишлари мумкин.

24.3. Жамият директори Кузатув кенгашига сайланиши, тайинланиши мумкин эмас.

24.4. Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.

24.5. Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

24.6. Кузатув кенгаши 9 (тўққиз) аъзодан иборат.

24.7. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

24.8.     Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

24.9. Кузатув кенгаши таркибига энг кўп овоз тўплаган номзодлар сайланган ҳисобланади.

24.10.         Кузатув кенгаши раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан унинг таркибидан кенгаш аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

24.11.   Кузатув кенгаши аъзолари Кенгаш раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлаш ҳуқуқига эга.

24.12.   Кузатув кенгаши раиси унинг ишини ташкил қилади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишларида раислик қилади.

24.13. Кузатув кенгаши раисининг йўқлигида унинг вазифаларини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

25-модда.  Кузатув кенгашининг мажлиси

25.1. Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, Кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, Жамият ижроия органининг талабига биноан чақирилади.

25.2. Кузатув кенгашининг мажлислари хар чоракда камида бир марта ўтказилади.

25.3.   Кузатув кенгаши мажлисларини ўтказиш учун сайланган Кузатув кенгаши аъзоларининг етмиш беш фоизидан кам бўлмагани қатнашганида, ваколатли (кворум тўплаган) бўлади.

25.4.   Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун фавқулодда (навбатдан ташқари) акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш шартдир. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

 

25.5. Кузатув кенгашининг мажлисларидаги қарорлар қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Масалаларни ҳал қилиш пайтида Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

25.6.   Жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор ҳамда қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор ҳамда баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.

25.7. Кузатув кенгаши аъзоси томонидан ўзига тегишли бўлган овозни Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига берилишига йўл қўйилмайди.

25.8. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг булган ҳолларда Кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда Жамият Кузатув кенгаши раиси ҳал килувчи овоз ҳуқуқига эга.      

25.9. Кузатув кенгашининг мажлисларида баённома юритилади. Баённома Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомаларида қуйидагилар кўрсатилади:

         мажлис ўтказилган сана, вақт ва жойи;

         мажлисда қатнашган шахслар;

         мажлиснинг кун тартиби;

         овоз беришга қўйилган масалалар, овоз бериш натижалари;

         қабул қилинган қарорлар.

25.10.         Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси баённоманинг тўғрилигига жавоб берадиган, мажлисда иштирок этган Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади.

25.11.Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни ижроия органига берилади. Кузатув Кенгаши томонидан акциядорлар умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолда, мазкур қарор тўғрисидаги  маълумот ижроия органига Кузатув кенгаши мажлисиўтказилган кунда берилади.

25.12. Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

 

26-модда.  Жамиятнинг ижроия органи –Бош директор

26.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарликни Жамиятнинг Бош директори амалга ошириб, у Жамиятнинг ишини ташкил қилади.

26.2. Жамият ижроия органининг ваколатига Жамият кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишнинг барча масалалари киради, акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг мутлоқ ваколатига кирадиган масалалар бундан мустасно.

26.3. Жамият Бош директори Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг ва Кузатув кенгашининг  қарорларининг бажарилишини ташкил қилади.

           26.5. Жамият Бош директорини сайлаш  (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига биноан амалга оширилади.

26.6  Жамият директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Жамият ижроия органи тўғрисидаги Низом ҳамда Бош директор ва Жамият ўртасида  бир йил муддатга тузиладиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш, бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади.

26.7.Бош директор билан тузиладиган шартномани Жамият номидан Кузатув кенгашининг раиси имзолайди.

26.8. Жамият Бош директорига тўланадиган меҳнат ҳақи, бошқа ҳақлар миқдорива шартлари Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, шартномада белгиланади.

26.9. Кузатув кенгаши Жамият Бош директори билан тузилган шартномани, унинг томонидан Жамият Уставини қўпол тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

         26.10.Директорнинг бошқа ташкилотлар бошқарув органларидаги мансабларда ўриндошлик асосида ишлаши фақат Кузатув кенгашининг розилиги билан амалга оширилади.

         26.11. Мазкур Уставнинг 26.9. бандига биноан Кузатув кенгаши томонидан Бош директор ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Бош директор ваколатларини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги масала ўша Кузатув кенгаши мажлисининг  ўзида ҳал этилиши ёки Бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда Кузатув кенгашининг  яқин орадаги мажлисида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

 

27-модда.  Жамият Бош директорининг ваколатлари

27.1.Жамият Бош директори Жамият Устави ҳамда Жамият ички қоидалари асосида иш юритади.

27.2Жамият Бош директори:

  • Жамият номидан ишончномасиз харакат қилади, шу жумладан Жамият манфаатларини ифода этади;
  • Жамият номидан битимлар тузади;
  •  штатлар жадвалини тасдиқлайди;
  • Жамият ходимларига  тўланадиган меҳнат хақи, меҳнатини рағбатлантириш тартиби ва миқдорини белгилайди;
  • Жамиятнинг барча ходимлар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва бошқа кўрсатмалар беради;
  • жорий  йил Бизнес-режаси билан тасдиқланган ҳаражатлар сметаси  доирасида мол-мулк сотиб олиш ва ҳаражатлар қилиш;
  • Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатларига кирмайдиган Жамиятнинг ички Низом ва ҳужжатларини тасдиқлаш.
  • бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан кам бўлган битимларни тузиш;
  • кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимларларни тузиш;

 

28-модда.  Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ва Жамият Бош директорининг  жавобгарлиги

28.1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ва Жамият Бош директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари ва ўрнатилган тартибда жавобгарликка эга бўлишлари лозим.

28.2.Мазкур Устав 28.1. бандига мувофиқ бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар ҳисобланади.

28.3. Айни пайтда Жамиятга зарар келтиришга сабабчи бўлган қарорга овоз беришда қатнашмаган ёки бундай қарорга қарши овоз берган Кузатув кенгашининг аъзолари жавобгар бўлмайдилар.

28.4. Жамият ёки Жамият жойлаштирган оддий акцияларнинг камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни даъво қилиб Кузатув кенгаши аъзоси ёки Жамият Бош директори устидан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

29-модда.  Жамиятнинг тафтиш комиссияси

29.1. Жамият молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорлар умумий йиғилиши томонидан мазкур Уставга асосан тафтиш комиссияси (тафтишчи) бир йил муддатга сайланади.

29.2. Тафтишчига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига нисбатан малака талаблари Жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

29.3. Айнан бир шахс Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) қаторасига уч марта сайланиши мумкин эмас.

29.4. Тафтиш комиссиясининг ваколати қонунчилик ва мазкур Устав билан белгиланади.

29.5. Тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.

29.6. Жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) бир йиллик фаолият натижалари бўйича ёки бошқа давр натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг ёки жами Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядорларнинг ташаббуси билан, Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилган ҳолда ўтказилади.

29.7. Тафтиш комиссиясининг талабига кўра Жамият ижроия органидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.

29.8. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир пайтнинг ўзида Кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас, ва шунингдек, меҳнат шартномасига (контрактига) биноан Жамиятда ишлашлари мумкин эмас.

29.9. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоса тайёрлайди, бу хулосада Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 107-моддасида назарда тутилган баҳо ва  ахборотлар берилади.

29.10. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) хар чоракда Кузатув кенгашининг мажлисига Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек, мазкур битимларни тузишда қонунчилик ва Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиниши тўғрисида хулосани тақдим этади. Мазкур бандда назарда тутилган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади.

30-модда.  Аудиторлик ташкилоти

30.1. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосасини тақдим этади.

30.2. Аудиторлик ташкилоти нотўғри молиявий ҳисобот ва Жамиятга доир бошқа молиявий маълумотларни ўз ичига олган якуний аудиторлик хулосаси тузилиши оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

30.3. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлиб қолгани тақдирида, Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдор бўлади.

Жамиятнинг ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи томонидан қонун ҳужжатларига, Жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

31-модда.Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари

31.1. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклларида шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини  ташкил этиши мумкин.

31.2. Жамият шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари ва Жамият ораларидаги   масъулият ва жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 8-моддасида кўрсатилган қоидаларга асосан  белгиланади.

 

32-модда.  Йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби

32.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерлик ҳисоб-китобини юритиши ва молиявий ҳисоботни тақдим этиши шарт.

32.2. Жамиятда бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботини ташкил этиш, унинг ахволи ва хакконийлиги, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида Жамият тўғрисидаги маълумотларни акциядорларга, кредиторларга ўз вақтида тақдим этилишига Жамият ижроия органи жавобгардир.

32.3. Жамият акциядорлари умумий йиғилишига тақдим этадиган Жамият йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерлик балансидаги, фойда (даромадлар) ва зарарлар ҳисоб варағидаги  ҳисоб-китоб маълумотларнинг аниқ ва тўғри эканлиги Жамиятнинг Жамият ёки унинг акциядорлари билан мулкий манфаатлар негизида боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланиши керак.

32.4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси ўтказилишидан энг камида 30 кун олдин Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

33-модда. Жамият ҳужжатларини сақлаб қўйиш

33.1.Жамият Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 103моддасида белгилаб қўйилган ҳужжатларни сақлаб қўйишга мажбурдир.

33.2.Жамият қонун ҳужжатларида ва Жамият Уставида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни хам сақлаб қўйишга мажбурдир.

 

34-модда. Жамиятнинг акциядорларга ахборот тақдим этиши

34.1. Жамият ушбу уставнинг 34-моддасиданазарда тутилган ҳужжатлардан акциядорлар фойдалана олишлари учун имконият таъминлаб беради, бухгалтерия ҳисоб-китобига доир ҳужжатлар, шунингдек Жамият директорининг буйруқлари ва Жамият акциядорлари реестри бундан мустасно.

34.2. Жамият акциядорнинг ёзма талабига биноан унга ушбу Устав ва қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларнинг нусхасини ҳақ эвазига бериши шарт.

34.3. Ҳақ миқдори Жамият томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг нусҳаларини тайёрлашга кетадиган ҳаражатлар қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш ҳаражатларидан ортиб кетмаслиги керак.

34.4.Жамият акциядор талаб қилган ҳужжатларни унга электрон кўринишда тақдим этишга  ҳақлидир.

34.5. Акциядорлар хизмат, тижорат ва қонун билан муҳофаза этиладиган бошқа сирларни ташкил этадиган Жамият ёки унинг фаолияти ҳақидаги маълумотларни ошкор этишга ҳақли эмаслар.

35-модда.Жамият тўғрисидаги ахборот

35.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда Жамият тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиши шарт.

35.2. Жамият акциялари фонд биржаси листингига киритилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 106моддасига амал қилинади.

36-модда Жамиятнинг аффилланган шахслари тўғрисидаги ахбороти

36.1. Шахс “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 85моддасига мувофиқ  аффилланган деб ҳисобланади.

36.2. Жамиятнинг аффилланган шахси ўзининг аффилланганлиги тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгилаб қўйилган маълумотларни батафсил кўрсатган ҳолда, аффилланганликлик асослари пайдо бўлган пайтдан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан  Жамиятни ёзма равишда хабардор қилиши шартдир

36.3. Агар аффилланган шахснинг айби билан мазкур Уставнинг 39.2. бандида назарда тутилган ахбороттақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги натижасида Жамиятга мулкий зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс Жамият олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

36.4. Жамият ўзининг аффилланган шахслари ҳисобини юритиши ва улар тўғрисида қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ  ҳисобот тақдим этиши шарт.

36.5. Жамият аффилланган шахслар рўйхатини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгилабқўйилган тартиб ва муддатларда  ҳар йили эълон чоп этиши шартдир.

37-модда.Жамият аффилланган шахслари билан битимлар тўғрисидаги ахборотни очиш

Аффилланган шахснинг Жамият томонидан битим тузилишидаги ўзининг аффилланганлиги тўғрисидаги маълумотни Жамиятга хабар қилиши “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 86моддасига биноан амалга оширилади.

38-модда Жамият аффилланган шахси билан билан тузилиши мўлжалланаётган битимни ўрганиш

38.1.Жамиятнинг аффилланган шахси билан мўлжалланаётган, мазкур битим тарафи томонидан берилган ёзма хабарда кўрсатилган битимни  Жамият ижроия органи ўрганади. Ижроия органи томонидан битимни ўрганиш ёзма хабар олинганидан кейин уч иш куни ичида амалга оширилади. Жамият директори қарори билан битимни ўрганишга Жамиятнинг бошқа ходимлари жалб этилиши мумкин.

38.2.Жамиятнинг аффилланган шахси билан мўлжалланаётган битимни ўрганиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада битимнинг ҳуқуқий, молиявий, техник ва бошқа муҳим жиҳатлари ва битимнинг Жамият фаолиятига таъсири кўрсатилиши лозим.

39-модда Жамият аффилланган шахси  билан битимни маъқуллаш

39.1. Жамият аффилланган шахси билан битимни маъқуллаш “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 88моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39.2. Жамият аффилланган шахси билан  битим бир вақтни ўзида йирик битим бўлса, бу ҳолда мазкур битимни тузиш тартиби “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 8384 моддаларига биноан белгиланади. 

39.3. Жамият Кузатув кенгаши ёки акциядорлар Умумий йиғилиши акциядорларнинг келажакда — кейинги йиллик Умумий йиғилишигача бўлган давр пайтида  аффилланган шахс билан  Жамият томонидан жорий фаолиятни амалга ошириш жараёнида тузиладиган битимни (битимларни) маъқуллашга ҳақлидир.

40-модда Жамият аффилланган шахси билан битим устидан низолашиш

Жамият аффилланган шахси билан битим устидан низолашиш“Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 89моддасига биноан амалга оширилади. 

41-модда Жамият аффилланган шахси билан битим тузишдаги истисно ҳолатлар

 Жамият аффилланган шахси билан битим тузишдаги истисно ҳолатлар “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 91моддасига биноан аниқланади. 

 

42-модда   Жамиятни қайта ташкил этиш ва  тугатиш

Жамиятниқайта ташкил этиш ва тугатишда  Ўзбекистон Республикасининг  “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунининг 10бобига  амал қилинади.

 

43-модда Якуний қоидалар

44.1. Агар ушбу Уставнинг бирор қоидаси хақиқий эмас деб топилганида, бу бошқа қоидаларга таалуқли бўлмайди ва таъсир қилмайди.  Ҳақиқий эмас деб топилган қоида ҳуқуқий жиҳатдан мумкин бўлган ва маъноси билан яқин бўлган бошқа қоида билан алмаштирилади.

44.2. Мазкур Уставда ўз аксини топмаган масалалар амалдаги қонунчилик билан тартибга солинади.